Вертолётнинг қолдиқлари қирғоқдан 11 км узоқликда, унинг қисмлари эса 40-50 М чуқурликдаги кўл тубидан топилган.

Хабарда шундай дейилади: “Москва вақти билан соат 21:16 да ғаввослар ҳалок бўлган экипаждан биттасини сувдан чиқариб олишди. У вертолёт ичидан топилди”

Қолган икки экипаж аъзоси ҳали номаълум. Ғаввослар Москва вақти билан соат 00:00гача қидирув ишлари олиб бориши, шундан сўнг улар масофадан бошқариладиган робот ёрдамида кўл тубини текширишни айтди.