Бу ҳақда "Дунё" АА деб хабар бермоқда.

Таъкидланишича, аксарият болаларнинг ота-оналари муқаддам Россия ҳудудида бўлиш тартибини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилган. Бош консулхонада улар учун Ватанга қайтиш гувоҳномалари расмийлаштирилди ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига топширилди.

Санкт-Петербург давлат бюджет ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни сақлаш марказига ўзбекистонлик болаларга кўрсатган ғамхўрлиги ва яқиндан ҳамкорлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.