Маълум бўлишича, ёш она Россия миграция қонунчилигини бузгани учун Новосибирск ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Қизалоқ эса бу вақт давомида Новосибирск шаҳридаги «Оила» оила ва болаларга ёрдам кўрсатиш марказида, Бош консул назорати остида бўлган.
Бош консулхона дипломатларининг тезкор ҳаракатлари натижасида бола учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. 2026 йил 17 февраль куни қизалоқ консулхона ходимлари томонидан Новосибирск Интернатионал Аирпортга олиб келинди ва у ерда онаси билан учрашди.
Ўша куни она ва бола “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг «Новосибирск–Фарғона» рейси орқали Ватанга қайтарилди.
Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини халқаро мажбуриятлар ҳамда қабул қилувчи давлат қонунчилигига риоя қилган ҳолда ҳимоя қилишга қаратилган изчил сиёсатини намоён этади. Шу билан бирга, хорижга кетаётган фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш ва миграция режими бузилишининг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.