Бу ҳақда “Мослента” хабар берди.
Россиянинг “Яшил тўтиқуш” қушлар шифохонаси бош шифокори Владимир Романовнинг сўзларига кўра, мамлакатда юзага келган бу ҳолат қушларнинг ҳақиқий пандемияси ҳисобланади. Мутахассис пойтахт ва вилоят аҳолиси олиб келган ўлик қушларни текширувдан ўтказгандан сўнг шундай хулосага келган.
“Барча қушлар битта заҳардан — ботулинум токсинидан ўлган. Бу токсин аномал ҳароратгача қиздирилган сувда пайдо бўлади. У Clostridium синфидаги анаэроб бактериялар томонидан синтезланади”, дея тушунтирган эксперт.
Шунингдек, у ёз фаслида шаҳар шароитида яшайдиган қушлар заҳар ишлаб чиқариладиган кичик ботқоқли ҳовузлардан сув ичиши сабабли заҳарланиб, нобуд бўлаётганини айтган. Бироқ Романов шаҳар аҳолисини қушлар пандемияси тез орада тугашига ишонтирган, чунки ҳаво совиши зарарли бактериялар кўпайишининг пасайишига олиб келишини қайд этган.