Россиянинг Оренбург вилоятида кичик самолёт ҳалокатга учради, оқибатда барча экипаж аъзолари ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари душанба, 2 февраль куни хабар беришди.
Кичик самолёт бортида икки курсант ва бир инструктор бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Улар ҳалок бўлишди.
Diamond самолёти Санкт-Петербург фуқаро авиацияси институтига тегишли бўлиб, ўқув парвозини амалга ошираётган эди, деб хабар берди korrespondent.net.