Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, мазкур поездлар 2021 йил 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.  

Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.

Россиядаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.