Тошкент шаҳар педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида А.Герцен номидаги Россия (Санкт-Петербург) давлат педагогика университети эксперти Елена Александровна Сальман томонидан семинар ташкил этилди.

Хорижий эксперт семинар давомида педагогика ва тилларни ўқитиш  таълимида мавжуд янги тенденциялар, замонавий таълим трендлари, ўз иш тажрибасига тўхталиб, соҳа ривожига оид таклиф ва тавсиялар берди. Хусусан, таълим сифатини баҳолаш, таълим олувчининг  креатив тафаккурини ривожлантириш муаммолари таҳлил қилинди.

Марказ директори Моҳира Холиқова томонидан мамлакатимиз таълими, хусусан, андрагогика - катталар таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, XXI аср ахборот-таълим муҳитини замонавий талаблар асосида ташкил этиш тажрибалари ҳақида маълумот берилди.