Ўз навбатида, Ўзбекистон томони Россиядаги энг йирик ва нуфузли туроператорлар уюшмаларидан бири – АТОР (АТОР - Ассоциация туроператоров России) билан ҳамкорликни йўлга қўйишга катта хоҳиш билдирмоқда. 26 май куни АТОР Интернет порталида ишга туширилган «Ўзбекистон академияси» бунга яққол мисол бўла олади.

Маълумот учун: АТОР (Россия туроператорлар уюшмаси) - Россиянинг турли минтақаларидаги йирик туроператорларни ўз ичига олган нотижорат тармоқли бирлашмадир. АТОР 2007 йил 18 январда ташкил этилган бўлиб, унинг аъзолари Россиядан ташриф буюрувчиларнинг 80% дан ортиғини, унга кириб келадиган оқимнинг 70% дан кўпроғини ва ички сайёҳларнинг 60% ни таъминлайди. 2009 йилдан бери АТОР (УНWТО)нинг ассоциациялашган аъзоси ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Россия туроператорлар уюшмаси томонидан қўшма лойиҳа - Россиядаги сайёҳлик бизнеси мутахассислари ва янги бошлаган вакиллари учун ҳар йили ташкил этиладиган Онлайн академия фаолияти йўлга қўйилди ҳамда у мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларини россиялик сайёҳлар орасида тарғиб қилади. Диёримиз ҳақидаги зарур маълумотлар Ўзбекистоннинг янги қиёфасини очиш имконини беради.

Академия 9 йўналишга ажратилган бўлиб, у Ўзбекистонга ташриф турпакетлари савдосининг ўсишига ҳисса қўшади, ўзбек халқининг тарихи, маданияти ва анъаналари, туризм турлари, шаҳарлар, туристик марказлар, маданий меросимиз ҳақида қизиқарли ва фойдали маълумотлар, дам олиш жойлари ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ўқиш доирасида онлайн курслардан ташқари махсус веб-семинарлар ҳам бўлиб ўтади, уларнинг доирасида тегишли соҳа мутахассисларидан мамлакат ҳақидаги барча зарур маълумотларни олиш мумкин бўлади.

Академия иши нафақат туризм билан боғлиқ бўлган мутахассислар учун мўлжалланган, балки Ўзбекистонга шунчаки қизиққан ҳар қандай инсон учун фойдалидир. Бундан мамлакат бўйлаб саёҳат қилишда зарур ва фойдали маслаҳатлар ўрин олган. Мазкур академия битирувчилари Ўзбекистонга сайёҳлик йўналиши бўйича мутахассис сертификати билан бирга ўқув курси ташкилотчиларининг совғаларига ҳам эга бўлишади.