Ўқув курси давлатимиз раҳбарининг Россия Федерациясига 2017 йилда амалга оширган Давлат ташрифи давомида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Газпром» АЖ ўртасида имзоланган «Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида» меморандумга мувофиқ ташкил этилган.

Жорий йилнинг июнь ойида «Нефть-газ комплексида лойиҳаларни бошқариш» ва «KPI ва HR-менежмент бошқарув тизими» дастурлари бўйича малака ошириш курслари онлайн тарзда ташкил этилди. Унда 40 нафар соҳа ходимлари иштирок этди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.