Шаҳар ҳокимлигида ўтган учрашувда Ш.Раҳмонов пойтахтимизда кенг кўламда амалга оширилаётган ўзгаришлар, Ўзбекистонга, хусусан, Тошкентга сайёҳларнинг қизиқиши тобора ортиб бораётган бир пайтда шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайликлар даражасини оширишга қаратилган ривожланиш режалари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашувда автомобиль йўллари, чорраҳалар, кўприклар ва муҳандислик иншоотларини молиялаштириш, лойиҳалаш ва қуриш соҳасидаги ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.

Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилиб, ўзаро таклиф ва имкониятларни ўрганиш ҳамда ҳамкорликка оид мулоқотларни давом эттиришга келишиб олди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот ўрнида: «ПО «Возрождение» АЖ Россия Федерациясининг шимоли-ғарбий қисмидаги ўнлаб йирик корхоналарни бирлаштиради; энг янги технологиялар ва жами 3 500 кишидан иборат юқори малакали мутахассислар жамоасидан иборат корхоналар халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган даражада фаолият юритяпти. Компания фаолияти географияси Санкт-Петербург, Выборг, Москва, Астрахань, Самара, Великий Новгород, Волгоград, Калининград, Пенза, Краснодар, Красноярск, Ашхобод ва Туркманбоши (Туркманистон) ва бошқа шаҳарларни қамраб олади.