Россиянинг энг шимолида жойлашган Певек шаҳрида нам қор ва ёмғир ёғди, деб хабар беради «ТАСС». Бу ҳақда Чукотгидромет вакиллари агентлик мухбирига хабар беришди.
Метеорологларнинг сўзларига кўра, Певекда ҳозирда совуқ иқлим ҳукмрон. Шунингдек, шаҳар ичидаги термометрлар бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида саккиз даражадан юқори кўтарилмади.
Ҳарорат икки даражагача тушганида, шаҳарга нам қор ёғди. Синоптикларга кўра, яқин келажакда ҳаво исиши кутилмайди. Маълумки, ушбу ҳудудда йиллик ҳарорат пасайиши тахминан 80 даражани ташкил этади. Қишда 50 градус совуқдан ёзда 30 градус иссиққача кузатилади.