Агентлик томонидан Россия Федерацияси меҳнат бозоридаги янги йўналишлар, салоҳиятли иш берувчиларнинг эҳтиёжлари, меҳнат шароитларини ўрганиш ва уларга фуқароларни ишга жалб қилиш мақсадида қатор компания ва корхоналар билан доимий музокаралар олиб борилмоқда. 

Видеоалоқа тарзида ўтказилган мазкур учрашувда “Тернейлес” компанияси томонидан мамлакатимизда ёғочни қайта ишлаш йўналишида ўқув курсларини ташкил этиб, мутахассислар тайёрлаш ва кейинчалик уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги масалалар муҳокама этилди.