Унинг таъсисчиси Powerhouse Company компаниясининг маълум қилишича, мазкур бино сув юзасида жойлашган дунёдаги энг йирик бизнес иншооти саналади. Мазкур лойиҳа мамлакатнинг, хусусан, Роттердам шаҳрининг ташриф қоғозига айланиши кўзда тутилган. Майдони 3606 квадрат метрли ёғочдан ишланган уч қаватли мазкур бино 15 понтон устида қурилган.

Ушбу иншоот экологик жиҳатдан ҳам зарарсиз. У атроф-муҳитга углерод чиқармайди. Ўзини ўзи тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди.