Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Шунингдек, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини ўрнатиш тўғрисидаги Англашув меморандуми ҳам имзоланди.
Ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан алоқаларни кенгайтириши йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади.