Сериал режиссёри Шуҳрат Саломов, сценарий муаллифлари, Туркиянинг машҳур “Элчининг қизи”, “Қашқирлар макони” сериаллари устида ишлаган Озан Аяз ва Ўғуз Аяздир. Мазкур драматик сериалда таниқли актёрлардан Улуғбек Қодиров, Гавҳар Зокирова, Ситора Алимжонова, Азиза Халилова, Мўмин Ризо, Бахшилло Фатуллаев, Муясар Бердиқулова ва бошқалар суратга тушишмоқда.

Сериалнинг суратга олиш ишлари айни вақтда Ўзбекистонда кечмоқда. Финал қисми эса, Туркияда суратга олиниши режалаштирилган.

Сериалда суратга тушаётган бош роль ижрочиси актёр Улуғбек Қодировни, продюсер Руслан Мирзаев бу лойиҳага катта гонорар эвазига кўндирган бўлиб, аммо гонорар миқдорини сир тутмоқда.

Продюсер Руслан Мирзаев сериалнинг умумий мазмуни ҳақидаги маълумотларни сир сақламоқда. Продюсернинг мазкур янги сериали ҳам томошабинлар кўнглидан жой олади деб умид қиламиз.