Ўзбекистон миллий жамоаси ва “Навбаҳор” клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов фаолиятини Россиянинг Қозон шаҳрида давом эттириши мумкин. Metaratings хабарига қараганда, у маҳаллий “Рубин” билан 3,5 йиллик шартнома имзолаган ва қишда эркин агент сифатида жамоага қўшилади.

26 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда “Навбаҳор” таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. У аввалроқ “Кванжу”, “Кангвон” ва “Бунёдкор” клубларида ҳам ўйнаган.