Садир Жапаров 1854 йилдан буён Иссиқкўлда сув сатҳи қарийб 14 метрга пасайгани, унга қуйиладиган дарёлар сони эса уч баравардан кўпроқ қисқаргани хавотирга сабаб бўлганини таъкидлади.

“1950-1960-йилларда кўлга тахминан 100-110 дарё қуйилган бўлса, ҳозирда улар 30-35 та. Агар бу ҳолат давом этса, минтақа жиддий экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатларга дуч келади”, дейди у.

Унга кўра, ҳукумат кўлга сув келишини кўпайтириш, янги каналлар ва гидротехник иншоотлар қуриш лойиҳаларини амалга ошириш орқали зарур чораларни кўрмоқда.

25-26 декабрь кунлари Бишкекда IV Халқ қурултойи бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, парламент аъзолари, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, мамлакатнинг барча вилоятларидан 690 нафар делегат иштирок этяпти, деб хабар берди inform.kz.