ИИВ мазкур хабарларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш ва маълумотлар тарқалишининг эҳтимолий манбаларини ўрганиш мақсадида текширув бошланганини маълум қилди.

Ўрганиш ишлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» давлат муассасаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «AUTODOC» МЧЖ масъуллари томонидан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Жумладан, «AUTODOC» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ва операторлиги амалга ошириладиган SAFE Service (аввалги «Safe Road») платформаси, шунингдек, бошқа тегишли ахборот тизимлари ва электрон платформаларда шахсга доир маълумотлар чиқиб кетгани билан боғлиқ ҳолатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилмоқда.

Ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган ҳолатлар, шунингдек, хабарлар тасдиқланмаган тақдирда, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва манбалари юзасидан қўшимча расмий ахборот тақдим этилади, дейилади баёнотда.