Мазкур кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг рафиқаси таниқли шоира Саида Зуннунованинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, асосан, 1950-1955 йиллар воқеаларини ўз ичига олади. Унда севги ва садоқат, маънавий баркамоллик ва эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозониши каби ғоялар сингдирилган.

Сценарий муаллифлари Гулмира Мусажонова, Нодира Саидаҳмад қизи, режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов, оператор Жамшид Ғаниев, рассом Анастасия Рейим, гримёр Юлдузхон Қодирова, овоз оператори Забихилла Шохолдоров, фильм директори Камила Матенова, продюсер Шуҳрат Умаровлардан иборат ижодий гуруҳ мазкур ҳужжатли фильм томошабинларда катта таассурот қолдиришига умид билдиришмоқда.