Саида Мирзиёева учрашув у учун катта шараф эканини таъкидлади.
Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг самимий тилаклари етказилди. Мулоқот давомида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар сунъий интеллектни ривожлантириш мавзусига ҳам тўхталиб ўтдилар.
Саида Мирзиёева кўрсатилган эҳтиром учун БАА Президентига миннатдорлик билдирди.