Мулоқот давомида мамлакатимизнинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлиги, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш масалалари ҳамда 2026 йил апрель ойида ушбу глобал муаммога бағишлаб ўтказилган Самарқанд халқаро форумидан сўнг амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилинди.

"Аёллар, болалар ва ёшлар ҳимоясига қаратилган сайд-ивентимизни қўллаб-қувватлагани учун Моника Жумага миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ушбу тадбирни бугун БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш комиссиясининг 35-сессияси доирасида ўтказди.

Биз БМТ ГЖБ билан хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт борасида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрмиз", — дейди Саида Мирзиёева.