Учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилган. Жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
«АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Ўзбекистонда кейинги 8 йил давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва жадал суръатини қайд этдилар.
Бундай учрашувлар томонларнинг салоҳиятини яхшироқ тушуниш ва рўёбга чиқариш имконини беради. Зеро, мамлакатимиз ўзининг очиқлик сиёсати билан таълим, маданият, иқтисодиёт ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда тобора кўпроқ ҳамкорларни жалб этмоқда», деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.