Бугун беминнат ёрдам қўлини чўзаётган барчага, биринчи навбатда, тегишли идоралар билан биргаликда озиқ-овқат, бошпана ва психологик ёрдам кўрсатган пойтахтимизнинг жонкуяр аҳолисига миннатдорлик билдираман.
⠀
Қутқарувчилар — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимларига, тез тиббий ёрдам шифокорларига алоҳида раҳмат айтаман. Агар ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганда фожиа оқибатлари бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди.
⠀
Сизлар — мамлакатимизнинг ҳақиқий ватанпарварларисиз.
⠀
Ишонтириб айтмоқчиманки, Президентимиз топшириқлари билан фожиа оқибатларини тезда бартараф этиш учун барча имкониятлар ишга солинган. Давлатимиз раҳбари учун ҳар бир фуқаро муҳим ва қадрли. Фурсатдан фойдаланиб, жабрланганларнинг оила аъзоларига ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
⠀
Бундай кунлар бизни ҳам бирлаштиради, ҳам синайди. Барчамиз мавжуд вазиятдан тўғри сабоқ чиқарамиз, деб умид қиламан.
⠀
Юртимиз тинч бўлсин.
Саида Мирзиёева: Синовли кунлар бaрчамизни бирлаштиради
Президент ёрдамчиси беминнат ёрдам қўлини чўзаётганларга миннатдорлик билдирди
Тошкент ҳавоси нима сабабдан ифлосланмоқда? Мутахассислар аниқ жавоб изламоқда
- 2026 йилги Президент Олимпиадаси старт олди
- Мусакова Мария Зулфихаровнани “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлаш тўғрисида
- Магаметибрагимова Муниса Иброхим қизини “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлаш тўғрисида
- Келаси йилдан Президент Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларининг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади
- Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи бор ўтказилаётган Президент Олимпиадасининг очилиш маросимида иштирок этмоқда
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Ўзбек алифбосидаги 4 та ҳарф ўзгарди: ҳужжатларни алмаштириш шарт эмас
- Терма жамоамиз ФИФА рейтингида бир поғона юқорилади
- Пенсия ислоҳотлари: фуқаролар ўз келажагидан хавотир олмаслиги лозим
- Мисрга борувчи ўзбекистонликлар учун янги талаблар белгиланди