Давлат хизматларидан фаол фойдаланишда электрон рақамли имзо калити қулайлигини таъкидлаган таниқли актриса энди мустақил ҳатто мобил қурилма орқали ҳам истаган хизматини олади.
-Аслида пойтахт марказларидан қолишмайдиган замонавий бинони чўл ҳудудида учратаман деб ўйламагандим. Энг асосийси, Тошкентдан бўласизми, Самарқанд ёки Бухородан фарқи йўқ марказ хизматидан фойдаланса бўларкан. Бу халқимиз учун жуда катта қулайлик, дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова.