Суд ҳукмига кўра, "Саидазиз медгородок" номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.
Маълумотларга қараганда, Саидазиз Саидалиев 165 (Товламачилик); 168 (Фирибгарлик); 242 (Жиноий уюшма ташкил этиш); 243 (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш); 277 (Безорилик); 28,211 (Пора беришда иштироки учун) жиноятларни содир этган деб топилиб 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.