“Саламат” фермер хўжалиги пахта тайёрлаш шартнома режасини бажарди
Агросектор
9 сен 2021, 10:26
745
Қораўзак туманидаги “Маданият” овул фуқаролар йиғинининг фермер хўжаликлари Қорақалпоғистонда ҳар йили биринчилар қаторида давлатга пахта топшириш шартномасини ортиғи билан бажариб келмоқда. Жорий йилда сувнинг кам бўлишига қарамасдан бор сувдан унумли фойдаланиб, ғозалар ўз вақтида парваришланди. Натижада пахтадан мўл ҳосил олишга эришди.
Худуддаги “Саламат” фермер хўжалиги 13 гектардан 31 тонна оқ олтин етиштириб, белгиланган давлат режасини ортиғи билан бажарди. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда теримчиларга миннатдорчилик билдирди ва совғалар топширди.
Туманда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.