​Мазкур ҳудуддаги кўприкни қайта қуриш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Қурилиш ишлари яқин 5-10 кун ичида бошланиши режалаштирилган.

​Лойиҳа доирасида нафақат янги кўприк қурилади, балки аҳолига қулайлик яратиш учун пиёдалар йўлаклари ташкил этилади ва йўл қопламаси таъмирланади.

Ҳурматли фуқаролар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига қадар хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида носоз ва хавфли йўллардан фойдаланмаслигингизни сўраймиз.

Ҳурматли ота-оналар! Илтимос, фарзандларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг ва уларни ушбу ҳудудларда қаровсиз қолдирманг.

Амалга оширилаётган барча ишлар сизнинг хавфсизлигингиз ва қулайлигингизни таъминлашга қаратилган.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати