Ана шу муҳим йўналишлар ҳамда яқинда қабул қилинган " Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида " ги Фармон ижросини таъминлаш борасида Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан банк фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро хужжати ижросини таъминлаш мақсадида кунлик тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан Бюронинг Наманган шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида банк фойдасига салкам 1 млрд. сўм кредит қарздорлиги ундириб берилди.
Аниқланишича, АТБ “Infinbank” Наманган вилоят филиали ва “DEGRA SAVDO SERVIS” МЧЖ билан шартномага асосан кредит ажратилган. Ушбу кредитни белгиланган фоизи билан вақтида қайтариш юзасидан жамият мажбурият олган. Бироқ, маблағни қайтаришга келганда жамият томонидан елкадаги мажбурият бажарилмайди. Ўз ўрнида кредитдан қарздорлик 909.726.028 сўмни ташкил этади. Банк ўз навбатида низоларни ҳал этиш юзасидан судга мурожаат этади.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирувчи банк фойдасига, жавобгарлар DEGRA SAVDO SERVIS” МЧЖ ва қўшимча жавобгарлардан кредит қарздорлигини ундириш белгилаб қўйилади.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган. Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорларга ижро этиш учун топширилган.
Олиб борилган ижро харакатлари натижасида жамиятдан 909.726.028 сўм кредит маблағлари ундирилиб амалда ижроси тамомланди.