Бу йил тансиқ дея ҳар йилгидек миқдорда олиб еёлмаётганимиз анжир — Альцеймер, Паркинсон, деманс ва бошқа неврологик касалликларнинг олдини олиш учун ажойиб восита экан.
Бундан ташқари, бу мевалар хурмо билан бирга ошқозон-ичак тракти учун ҳақиқий топилма ҳисобланади.
Бу инсониятга маълум бўлган энг самарали йўғон ичакни тозалаш воситаларидан биридир.
Анжир қобиғи - овқат ҳазм қилиш тизимининг фойдали бактериялари учун озиқ-овқат бўлиб хизмат қилади.
Анжир ажойиб антисептик хусусиятларга эга, зарарли микроорганизмлар, паразитлар, моғор ва оғир заҳарли металларни йўқ қилади.