Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва ҳудудий бошқармалар мутахассислари республикамиз аҳолисига аномал совуқ кунлари фуқаролар орасида ўткир респиратор касалликларнинг кўпайиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда қуйидагиларни маълум қилади.
Бугунги кунда коронавирус касаллиги енгил ва симптомларсиз кечмоқда. Шу сабабли беморларда тана ҳарорати юқори бўлмаслиги, иситмалаш даври бир кундан уч кунгача давом этиши, баъзи инсонларда тана ҳарорати умуман кўтарилмаслиги мумкин.
Бундай ҳолатларда COVID-19 инфекциясини ПЦР тести, экспресс тестлар ёрдамида организмга тушган ёки тушмаганлигини билиш мумкин.
Ҳурматли фуқаролар агарда сиз ёки оила аъзоларингизда шамоллаш белгилари кузатилса зудлик билан яшаш ҳудудингиздаги оилавий поликлиника шифокорига мурожаат этишингиз тавсия қилинади. Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан дори воситаларини истеъмол қилмасликни эслатиб ўтамиз.
Сиз ёки оила аъзоларингизда коронавирус касаллигига гумон бўлса шифокор тавсияси билан зудлик билан коронавирусга тест топширишингиз зарур.
Коронавирусга ПЦР-тест топшириш учун ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломтлиги бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.