Хусусан, Шовот тумани марказида ҳам бу жараён тез суръатларда давом эттирилмоқда. Аз-Замаҳшарий кўчаси ҳамда туман “деҳқон бозори” олдидаги кўчаларда узунлиги беш километр бўлган пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилаётир.
“Саломатлик йўлакчалари” номини олган бу янгилик шаҳарча аҳлининг спортнинг югуриш, велоспорт турлари билан шуғулланишлари, бу орқали саломатлигини мустаҳкамлашига хизмат қилади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири