Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида 5 нафар одам жароҳат олган, 4 киши вафот этган. Жароҳатланганлардан бири Ўзбекистон фуқароси A.Х. ис газидан заҳарланиш, бош юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси билан Н.И.Пирогов номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида жойлаштирилган.
Вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда.