2022 йилнинг 14 — 18 сентябрь Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланган ШҲТ аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ва йўловчилар учун қўшимча қулайлик яратиш мақсадида 767/768-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликдаги электропоездларининг ҳаракати 2022 йилнинг 12 сентябрь кунидан 18 сентябрь кунигача 7 та рейсга йўлга қўйилади ва қуйидаги вақт оралиғида ҳаракатланади.

767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналишидаги поезд «Самарқанд» вокзалидан соат 11:08да жўнаб, «Тошкент-Марказий» вокзалига соат 13:18да етиб боради.

768-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналишидаги поезд «Тошкент-Марказий» вокзалидан 13:40да жўнаб, «Самарқанд» вокзалига соат 15:48да етиб боради.