Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд давлат ўрмон хўжалиги ўрмон кадастри вазифасида ишловчи И.И. фуқаро Ф.С.га ушбу ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 2 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.