Бугунги кунда тиббиёт соҳасининг етук ва малакали вакилларига эҳтиёж катталиги сир эмас. Шу мақсадда, Самарқанд давлат тиббиёт институти Саратов давлат тиббиёт университети билан анчадан буён ҳамкорликда 100 дан ортиқ вебинарлар, конференциялар ҳамда кўплаб маҳорат дарслари ташкил қилиб келаётган эди.
Ушбу ҳамкорлик натижаси ўлароқ СамДТИ ректори Жасур Ризаев ҳамда Саратов давлат тиббиёт университети ректори Андрей Еремин ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида меморандум имзолашди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти Ахборот хизмати.