Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган терговга қадар текширувда “B.A.” ва “A.A.” МЧЖ раҳбарлари автолизинг фаолиятини йўлга қўйгани, 10 нафар фуқарога лизинг кредити асосида 60 ой муддатга автомашиналарни етказиб беришни ваъда қилиб, автомашиналарни етказиб бермасдан уларнинг жами 547,6 млн сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун судланган фуқаролар Б.Ғ. ва У.С. жорий йилнинг март ойида “A.H.” МЧЖни ташкил этиб, интернет сайтлари орқали "UzAutoMotors" компаниясида ишлаб чиқарилган янги автомашиналарни олдиндан тўлов эвазига 5-10 кун муддатда етказиб бериш ҳақида эълонлар бериб, 4 нафар фуқаронинг жами 380,6 млн. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.