Хусусан, 2021 йил 19 январь куни «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Самарқанд сув таъминоти» МЧЖ ва Даниянинг «GRUNDFOS South East Europe Kft"» компанияси ўртасида энерготежамкор насос ускуналарини етказиш бўйича онлайн тарзда уч томонлама энергосервис шартномаси имзоланди.

Шартномага кўра, 2021-2022 йилларда Самарқанд шаҳридаги сув иншоотларига 249 та насос ва унга тегишли ускуналар техник кредит асосида ўрнатилади. Лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаш муддати 5 йил бўлиб, натижада йилига 27 млн. кВтдан ортиқ (12,3 млрд. сўм) электр энергияси иқтисод қилинади. Мавжуд насос ускуналарини энергияни тежайдиган насос ускуналари билан алмаштириш натижасида 50 фоиз электр энергияси сарфи тежалади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Самарқанд шаҳри аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси янада яхшиланади.