Аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу йўналиш Самарқанддаги туризм масканларини гастрономик кўчалар билан боғлайди.

Регистон майдонидан бошланган йўналиш Регистон, Университет хиёбони, Орзу Маҳмудов, Ўзбекистон, А.Жомий, А.Темур, Шоҳрух Мирзо, Мирзо Улуғбек, Огаҳий номи билан аталувчи кўчалар орқали «Бозоров» кўчасида якунланади.

Ушбу йўналишда Чанган МИДИБУС Г60 русумли транспорт воситалари йўловчиларга хизмат кўрсатади. Йўл ҳақи 3000 сўмни ташкил қилади.

Фуқароларни мамлакатнинг сайёҳлик потенциали билан таништириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, замонавий хизмат инфратузилмасининг жадал ривожланиши туризм соҳасини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.