Бугунги кунда Самарқанд туманида фермер хўжаликлари томонидан 6 минг тоннага яқин ғалла ҳосили етиштирилиши бўйича шартномалар тузилган. Шундан 25 та фермер хўжалигида 910 тонна уруғлик учун бошоқли дон маҳсулоти йиғиб олинади. Шу билан бирга 8 та ғалла ўрим комбайнлари мавсумга тайёр бўлиб, 40 та юк ташувчи техникалар жалб қилинди. Ғалла ўрим-йиғими мавсумини намунали ўтқазиш буйича 8 та отряд тузилган ва тегишли чора-тадбирлар ўтказилган.
“Аваз Ҳамдамов” фермер хўжалигида бошланган ғалла ўримида туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этди. Унда жорий йил 2135 гектарга экилган бошоқли дон экинларини нест-нобут қилмасдан йиғиштириб олишни тилаб дуога қўл очди. Белгиланган муддатда ушбу ишларни самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.