Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда “inbusiness.kz” ахборот агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, 2026 йил 4 мартдан бошлаб авиакомпания ОстонаСамарқандОстона йўналиши бўйича қўшимча рейсни йўлга қўймоқда. Жума ва якшанба кунлари амалга ошириладиган парвозларга чоршанба кунги парвозлар қўшилади.

Остона  Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар нархи 30 366 тенге (721 192,5 сўм) дан бошланади.

“Qazaq Air” авиакомпанияси 2025 йил ноябрь ойидан бошлаб Қирғизистон ва Ўзбекистонга мунтазам халқаро рейсларни амалга ошириб келмоқда. Шу даврда ушбу йўналишларда қарийб 4,5 минг йўловчи ташилган. Қўшимча рейсларнинг йўлга қўйилиши барқарор талаб билан боғлиқ.