Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 22 феврал куни шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 12 нафар фуқаронинг белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланди.
Булар:
Булунғур туманида – 2 нафар
Оқдарё туманида –1 нафар
Пайариқ туманида –1 нафар
Нарпай туманида – 1 нафар
Пахтачи туманида – 1 нафар
Қўшработ туманида – 2 нафар
Тойлоқ туманида – 2 нафар
Ургут туманида – 2 нафар
Қайд этилишича, аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 91-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 430 минг сўм жарима белгиланган.