Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва вилоят ҳокимлиги кўмагида мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга 2021 йилнинг 2 март кунлари маданий-кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш режалаштирилган.

Тадбир доирасида 2 март куни Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театри олд майдонида саҳналаштирилган театр намойишлари, концерт дастурлари ташкил этилади.

Шунингдек, вилоятнинг барча маданий-мерос объектлари, музейларга кириш бепул амалга оширилади.

Тадбирда вилоятдаги сайёҳлик ташкилотлари билан ҳамкорликда ташриф буюрувчилар ўртасида викторина ва танловлар ташкил этилади.

Ғолибларга эсдалик совғалари ва Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳуқуқини берувчи 2 кишилик йўлланмалар тақдим этилади.