Бош прокуратура томонидан жойларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тезкор назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбирларда, Самарқанд шаҳридаги “С.М.” оилавий корхонаси раҳбари А.И. ва корхонага қарашли мебель цехи устаси А.Н.лар мебель цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган ҳолда ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши оқибатида 1,8 млрд. сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.