Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, вилоятининг Жомбой туманидаги 44-умумтаълим мактабида 2025 йил 22 февраль куни 8-синф ўқувчисининг тарбияси бўйича ўқувчининг ота-онаси, синф раҳбари томонидан чақиртирилган.

Маълумотларга кўра, онаси фарзандининг хулқ-атвори ва тарбиясига эътиборли бўлиш ҳақида айтилганда, ўқитувчиларга нисбатан қўпол ҳаракатда бўлган ва ҳақоратлаган.

Ҳолат бўйича, ИИБ миллий гвардия ходимлари чақиртирилган ва ҳолат судга оширилган. Суд жараёни давом этмоқда.