Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган дунё биринчилигида 57 давлатдан 400 нафар спортчи иштирок этишмоқда ва унда ҳамюртларимиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.

Дастурга кўра, бугун кун давомида, эртага тушгача барча йўналишларда саралаш баҳслари ўтказилади.

Бўлажак беллашувларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз.