Бу ҳақда ФВБ маълум қилди.

Чақнаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушди. 1-, 2-, 3-қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, Прокуратура, ИИБ, ССБ, МГ, «Ҳудудгазтаъминот» ва тегишли ФВДТ хизматларидан тезкор – Штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва ФВДТнинг куч, воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.