Замонавий ва шинам имкониятларга эга бўлган уйлар 2 ва 3 хонадан иборат бўлиб, эндиликда у ерда 45 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилади.

Тантанали очилиш маросимида округ қўмондони, вилоят ҳокимлиги вакиллари, пудратчи ва қурувчилар, хонадон эгалари ва яқинлари иштирок этди. Унда сўз олганлар хонадон эгаларини айём арафасидаги қўшалоқ ҳурсандчилиги билан муборак этиб, қурувчиларга миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда янгидан қуриб битказилган 620 ўринли Маданият маркази округ қўмондонлиги ва вилоят ҳокимли иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий

коммуникациялар департаменти