Шу муносабат билан бугун тонгдан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида Самарқанд вилояти ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Биринчи Президентимизнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлидаги хизматлари, Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.

Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, давлат идоралари, муассасалар ва жамоат ташкилотлари томонидан гуллар қўйилди.