Бугун, 12 декабрда Самарқанд шаҳридаги 80-умумий ўрта таълим мактабида ушбу нуфузли фан олимпиадасига старт берилди.
Беллашувда вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим муассасаларининг 500 нафардан ортиқ математика фани ўқитувчилари иштирок этяпти.
Мазкур республика фан олимпиадаси ўтказишдан мақсад — юксак билим, малака ва касбий маҳоратга эга ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш.
Бугун ўқитувчилар математика фани бўйича тест синовлари орқали билимини синовдан ўтказса, эртага 13 декабрда ёзма ишлар орқали педагогик маҳоратларини намоён этaди, деб хабар беради Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.