Мазкур тадбир қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилди. 28 май куни кўҳна кентнинг Регистон майдонида “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонининг Самарқанд вилоятида ўтказиладиган босқичининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар мазкур экологик хайрия веломарафонининг ўтказилишидан асосий мақсад Оролбўйи худудида яшаётган аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар ва фаол фуқароларнинг ихтиёрийлик асосида хайрия ва хомийлик маблағларини жалб этишдан иборат эканини таъкидлади.
Қайд этиш керакки, хайрия марафонидан тушган маблағлар Мўйноқ туманидаги “Алиовул” овулини обод қилиш, суғориш-ирригация тизимларини яхшилаш, тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, иш ўринлари яратиш ва аҳолининг бошқа муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Шундан сўнг экологик хайрия веломарафоннинг вилолят босқичига старт берилди. Икки кунга мўлжалланган веломарафоннинг илк кунида марафончилар 55 километр масофани босиб ўтишади).
Шу куни, Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройида “Мўйноққа мадад” веломарафон иштирокчилари ва кенг жамоатчилик учун хайрия концертини ташкил этилди.
Марафоннинг иккинчи куни эковеломарафон иштирокчилари Регистон-Махдуми Аъзам зиёратгоҳи йўналишидаги 50 километр масофани босиб ўтди.
Шунингдек, экологик хайрия веломарафон давомида иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр, Афросиёб музейи, Ҳазрати Хизр, Шоҳи Зинда мажмуаларида, “Бибихоним” масжиди, “Регистон” ансамбли, Амир Темур мақбараларида бўлишди.
Ўзбекистон Экологик партияси, Туризм ва спорт вазирлиги, Велосипед спорти Федерацияси, Давлат Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафонининг Самарққанд вилояти босқичи кўтарингки кайфиятда ўтди. Вилоят босқичи ғолиблари, тадбирни ташкил этишда фаоллик кўрсатган масъуллар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Тантанали маросимида янграган куй ва қўшиқлар йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди.